Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк эмасми?

16:11 / 17.08.2014 | qwerty | 843
Ҳазрат, бизнинг қишлоқда қишлоқ аҳли 3-4 одам бошчилигида қабр ёнидан бир жойни авлиё қабри деб тахмин қилиб, ковлаб кўришди. У ердан тошдан бошқа нарса чиқмади. Сўнг улар ўша ерга бир гумбазча қуриб қўйишди. Нима учун бундай қилишганини тушунмадим. Бунга 3-4 йил бўлди. Энди эшитсак, баъзи одамлар бориб у ерни тавоф килишни, тупроқларини олиб кетишни бошлабди. Қишлоқ аҳли ўта жоҳил, қўйиб берса бошқа ишларни ҳам қилиши мумкин. Ҳазрат, уларнинг бу иши ширк ёки ширкка етакловчи ишлар эмасми? Ахир Макка мушриклари ҳам шунақа ишлардан бошлашганку? Ҳазрат, қишлоқ аҳлига уни бузиб ташланглар десак тўғри бўладими? Бузишмаса нима қилайлик? Улар худойига деб биздан ҳам пул йиғишган. Аммо биз уларнинг бу ишидан бехабар эдик. Биз ҳам гуноҳкор бўлиб қолмаймизми? Ўзимиз бориб бузиб ташласак тўғри бўладими? Ҳазрат, жавоб ёзсангиз қишлоқ аҳлига кўрсатар эдик. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бузуб ташалашга чақириб, ўзларига буздириш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat