Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу китобча исломий илмлар доирасидами?

16:48 / 25.08.2014 | saidtemirkhon@gmail.com | 955
Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Қўлимда кўп йиллардан бери фойдаланиб келаётган "Ҳафтанома" китобчаси бор. Бу китобча исломий илмлар доирасидами ёки ширкми? Илтимос ёрдам беринг. Ширк бўлса, ёқиб юбораман. Ношир: Т. Тўрабоев. 10. Ноябр. 1990йили чоп этишга буюрилган. Муқадимасида қуйидагича ёзилган: "Ушбу ҳафтанома Юсуф алайҳисалом таъбирномасидан олинди. Унда инсоннинг кундалик ҳаётида рўй берадиган турмуш ҳодисаларининг таъбири баён қилинган. Рисолада ҳафтанинг ҳар бир кунида рўй берадиган у ёки бу маъиший ходисаларнинг инсон ҳаётига бўлган таъсири астрологиc нуқтаи назардан изоҳланган. " Талаб этилса, ҳар бир саҳифасини расмга олиб жўнатаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен бу китобчани кўрганим, билганим йўқ. Аммо сиз ёзган сўзларнинг ўзидан бу ширк ва куфрдан бошқа нарса эмаслиги яққол кўриниб турибди.

Топ рейтинг www.uz Openstat