Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза намози

21:15 / 06.11.2014 | Shukurullo | 2838
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизга соғлиқ тилаган ҳолда савол беришга ижозат бергайсиз. Бизнинг кўчамизда бир киши аср намозидан кейин вафот этди. Маҳалла оқсақоллари жанозани кечиктириб бўлмайди деб, хуфтон намозидан кейин жаноза тайинлаб қабрга қўйишди. Саволим инсон ўлганидан кейин қанча вақтда қабрга қўшиш керак? Кечқурун ўлган одамни эртаси куни қабрга қўйса ҳам бўлаверадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Соғ бўлинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Маййитни дафн қилиш ҳукми ва уни тезлатиш Маййитни дафн қилиш фарзи кифоядир. Жон узилиши билан уни дафн қилишга тайёрлашга шошилиш керак. Дафнни кундуз куни, нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда қилиш афзалдир. Кечаси дафн қилиш ҳам жоиз. Мусулмон вафот этса, уни тезда ювиб-тараб, тупроққа қўйиш зарур. Бу иш ўлган одамнинг ҳурмати бўлади. عَنْ عَلِيٍّ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: يَا عَلِيُّ، ثَلَاثٌ لَا تُؤَخِّرْهَا: الصَّلَاةُ إِذَا أَتَتْ، وَالْجَنَازَةُ إِذَا حَضَرَتْ، وَالْأَيِّمُ إِذَا وَجَدْتَ لَهَا كُفْؤًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Али, уч нарсани кечиктирма: (вақти) келганда намозни, ҳозир бўлганда жанозани ва тенгини топганинг¬да эрсиз аёл-қизни», дедилар». Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ушбу ҳадиси шарифда кечиктириб бўлмайдиган уч нарса ҳақида сўз кетмоқда: 1. Намоз. Намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Уни мутлақо кечиктириб бўлмайди. Фақат унутиш ёки ухлаб қолишгина узр бўлиши мумкин, бошқа узр йўқ. Намозни вақтида ўқиш лозим. 2. Жаноза. Жанозани ҳам узрсиз орқага суриш ҳаром. Узр эса фақат яқин кишиларини, аҳли фазл ва солиҳ кишиларни кутиш бўлиши мумкин, холос. 3. Эрсиз қиз-жувонларни эрга беришни кечиктириб бўлмайди. Бу иш кечикса ҳам фасодга олиб бориши мумкин. Шунинг учун қиз-жувонларни тезроқ тенгини топиб, узатишга ҳаракат қилиш керак. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: أَسْرِعُوا بِالْجِنَازَةِ، فَإِنْ تَكُ صَالِحَةً فَخَيْرٌ تُقَدِّمُونَهَا إِلَيْهِ، وَإِنْ تَكُ غَيْرَ ذَلِكَ فَشَرٌّ تَضَعُونَهُ عَنْ رِقَابِكُمْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жанозани тезлатинглар. Агар аҳли солиҳ бўлса, яхши. Уни (яхшиликка) тақдим қиласизлар. Агар ундан бошқача бўлса, ёмон. Уни елкангиздан (тезроқ) қўясиз», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. Бу ҳадиси шарифдан жаноза кўтарилганда нима учун тез юрилишининг ҳикмати келиб чиқади. Бу ишда фақат яхшилик кўзда тутилган. Агар маййит аҳли солиҳ, тақводор, яхши одам бўлса, унга ўлими пайтида у дунёдаги жойи ва бўладиган неъматлар, иззат-икром кўрсатилган бўлади. Маййит ўша ўзи учун тайёрланган яхшиликларга тезроқ етишишга интиқ бўлиб, ошиқиб туради. Шунинг учун уни тезроқ олиб бориб, жойи¬га қўйиш керак. Агар, Худо кўрсатмасин, маййит ёмон одам бўлса, унинг касофати ҳаммага уради. Унинг касофатидан қутулиш учун уни тезроқ олиб бориб, кўмиш керак бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat