Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай қилиб қўрқувумдан қутилсам бўлади?

21:05 / 05.09.2014 | maxsadilloh | 3189
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бирортадан эшитсам ёки китоблардан “шу гапларни мана шундай деса диндан чиқади, мана буни инкор қилса кофир бўлади” деган гапларни бирор бир китобдан ўқисам ёки бирор бир одамдан эшитсам, мана шу аҳволга тушиб қоламан. Шу гаплар миямни эгаллаб олади, бирини унутсам янгиси келади. Шу заиф томонимдан шайтон жуда унумли фойдаланади, фикримга намоз вақти олиб келаверади. Тўғри, васваса иймондан дарак беради, Устоз, лекин мен жуда қўрқоқ бўлиб қолдим, қўрқоқлигим тобора ошиб кетяпти. Жон топшираётган пайтимда шунга ўхшаган фикрлар келиб, иймонсиз кетиб қолмасмикинман, деб жуда қаттиқ қўрқаман. Ҳазрат маслаҳат берсангиз, қандай қилиб қўрқувумни даф қилсам бўлади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ақийдага оид китобларни яхшилаб ўқиш орқали мазкур ҳолатдан чиқасиз. Мўмин банданинг кофир бўлиб қолиши осон эмас. Мана шундай деса диндан чиқади, мана буни инкор қилса кофир бўлади, каби гаплар ўша гапларни билиб туриб айтиб, тушунтирилгандан кейин ҳам мазкур куфр гапда туриб олса, деган шарт билан айтилган. Мисол учун биров курф гапни айтди. Унинг ҳақида дарҳол, кофир бўлди, деган ҳукм чиқарилмайди. Унга бу гап куфрга олиб бориши тушунтирилади. Тавба қилдим, билмаган эканман, деса, ҳеч нарса бўлмайди. Аммо тушунтирилгандан кейин ҳам мазкур куфр гапда туриб олса, қамаб қўйилади. Маълум муддат сўроқ қилинади. Ундан кейин ҳам гапида туриб олса, кейин ҳукм чиқарилади. Шунинг учун инсон диний маърифатини зиёда қилишда бардавом бўлмоғи керак. Эҳтиёт бўлиш шарт.

Топ рейтинг www.uz Openstat