Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчилик хакида

00:00 / 24.03.2009 | eski savollar | 702
Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Аллохга хамду-санолар, пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в.)га дуруду-саловотлар булсин.Аллох умрингизни зиёда килсин. Дин йулида килаётган ишларингизга барака берсин.Сизга куйидаги савол билан мурожаат килмокдаман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.5 кишидан иборат гурух тузилди. Улардан биттаси иш топиб, иш берувчи билан иш хакини ва бошка масалаларни хал килади (бу кишини рахбар деб атадик), аммо рахбар иш килмайди. Колган 4 киши асосий ишни бажаради. Лекин, иш хаки 5 кишига тенг булинади. Бу ерда рахбарнинг хам иш бажараётган 4 киши билан тенг хак олиши шариат хукми буйича маъкулми? Агар иш хаки тенг таксимланмайдиган булса, у кандай таксимланиши керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Агар гуруҳ аъзолари рози бўлсалар, бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat