Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шумланиш.

00:00 / 24.03.2009 | eski savollar | 2321
Сизга Аллоҳнинг марҳамати бо'лсин!Шайх жаноблари сиздан илтимос ба'зи бир нарсаларга Аллоҳ қодир қилганча ойдинлик киритиб беринг. Жавоб тополмай қийналиб кетяпман. Аллоҳга ширк келтиришдан жуда ҳам қо'рқаман. Қо'рқаниб сабаб қилмоқчи бо'лган ишларимни ширкми ёки ширк эмасми, деб қилишдан аввал яхшилаб о'йлаб со'нг бажараман. Лекин қуйидаги бермоқчи бо'лган саволимга жавоб тополмаяпман. Со'рамоқчи бо'лган нарсам шуки. 1) Мисол учун (кучли) дориларни ёмон та'сир ко'рсатиши мумкин-деб о'йлаш,шумланиш эмасми? Ба'зи дориларни ҳомиладорларга мумкин эмас,ёмон та'сир қилади ёки қилиши мумкин деб айтишади. Шунга ишонсам ,ёмон та'сири бо'лса-чи?- десам,шумланган бо'лмайманми? Чунки бир нарсани зарар етказади деб о'йлаш,шумланиш дейишади-ку?2) Ба'зан қайнонам (билибми ёки билмайми)ирим қиладилар. Ҳозир бо'лажак фарзандимга кийим олдиртирмайдилар. О'збекларда то'г'илмаган фарзандга аввалдан кийим олиб бо'лмайди, олманг деб о'қтирадилар.Ман шубҳасиз,бунақа нарсаларга ишонмайман. Лекин шунақа вақтда "ҳоп" ИншАллоҳ -деб жавоб берсам, ман ҳам ирим ёки шумланган ҳиссобланиб қолмайманми? Кейин о'гилларига яхшилаб бу нарсалар ёмон эканини тушунтириб қо'йишларини илтимос қиламан. О'зимдан катталиклари сабаб дарров, гап қайтаргим келмайди. Лекин "ҳоп" деганим билан ман уша ишни ёмон бо'лар экан деб-ирим қилмайман. Илтимос қиламан сиздан, шуларни тушунтириб беринг. Аллоҳдан биз учун ҳаққимизга дуо қилинг,бизи бундай ог'ир гуноҳлардан сақласин.Аллоҳ сизи умризи зиёда қилсин,мани саволимга жавоб беришга ажратган вақтизи жаннатларда зиёда қилиб берсин. Узр, ко'п ёзиб юборганим учун!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1, - Бу гумон тарийқасида бўлса, шундай. Аммо ўша дорини тайёрлаганлар тажриба асосида айтса, илм асосидаги гап бўлади. Сиз айтган гаплар айни шундайдир.2, - Қайнонанингизга қилган муносабатингиз тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat