Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида муҳим савол

15:07 / 08.09.2014 | maksudbek | 2596
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир илмли одам талоқ ҳақидаги саволга шундай жавоб берганди: “Агар ражъий талоқ яъни 1 талоқ қўйган одам хотинининг иддаси тўлмай қўшилса, никоҳ шарт эмас, аммо бир идда муддати бўлган 3 ой 10 кун бўлмасдан аёли туғиб қўйса, яъни талоқдан бир ой кейин ражъий талоқ ўз ўзидан боин талоққа айланади, чунки ҳомиладорнинг иддаси ҳомиласини қўймоғидир, деб эшитганман” деганди. Шу тўғрими? Шундай ҳолатда шаръий ҳукм қандоқ бўлади? Жавоб учун раҳмат, саломат бўлинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Идданинг муддати 3 ой 10 кун. Ҳайз кўрадиган аёлнинг иддаси уч ҳайз кўриш. Эри ўлган аёлнинг иддаси тўрт ой ўн кун. Ҳомиладор аёлнинг иддаси боласини туғиши билан чиқади. Ражъий талоқ қилинган аёлнинг иддаси чиққунигача эри ўзига қайтариб олмаса, талоқ боинга айланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat