Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эски ёки мажбурий қарз

17:27 / 23.02.2015 | Vildan | 863
1992-93-йиллар чамаси, дадамнинг бир укахони бор эди. Бир куни шу одам дадамни кафил қилиб, судхўрдан катта миқдорда доллар қарз олган. Анча вақт ўтиб, дадам Россияга кетадиган куни укахони “аэропортга ташлаб қўяман” деб, машинасига дадамни ўтқизган. Ўша одам йўлда 3, 4 та ака-укасини машинага чиқарибди. Укахони овлоқ жойга олиб бориб, ака-укалар ҳаммаси дадамни ўртага олишиб дўппослашиб, укахони олган қарзни тўлашлик ҳақида тилхат ёздириб олишибди. Дадам ҳам иложсизликдан ёзиб берган. Шундан кейин бизга қора кунлар бошланди. Қарздор пулини сўрашни бошлади, дадамда унча пул йўқ, натижада дадам "бирини шапкасини бошқасига кийдира бошлаган". Оқибатда ҳақдорлар кўпайди. Мана сал кам 20 йилдирки қарзи камаймади. Оиламиз пароканда бўлиб кетди. Энди шу қарзлар охиратда кимнинг зиммасига бўлади? Ахир улар дадамни мажбурлашганку? Оиламизнинг уволичи? Илтимос ойдинлик киритиб беринг! Дадам “охиратда қийналиб қолмасмикан” деб ачинаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша зулмкорларга бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat