Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёсинни ўқиш мумкинлиги ҳақида

00:00 / 31.03.2009 | eski savollar | 2802
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари,Сиздан со'рамоқчи бо'лган саволимдан жуда ҳижолатдаман, лекин излаб бошқа жойлардан жавоб топа олмадим.1. Ма'лумки, хайз вақти аёллар Қу'ронни о'қий олмайдилар ва қо'лга олмайдилар. Аммо бир о'ртог'им Қур'ондан дарс берган устозининг, бундай вақтда Ёсин сурасини (алоҳида кичкина китобчасини) о'қиш мумкин деган экан. Чунки у Қуро'ннинг юраги деган экан. Ақлсга сиг'майди, аммо у аёл дарсда ко'пчиликка о'ргатаётган экан, нимагадир асослангани нома'лум.2. Юқоридаги ҳолатда Ҳадис о'қиш мумкинми?3. Ҳаммага ма'лум, ҳозир институт ва университетларда сал кам ҳамма талабалр баҳоларини пул билан оладиган бо'лишган. Менинг иймонли ва ҳалол дугоналарим эса ана шундай жойларда дарс беришмоқда. "Сессия вақти келса безиллаймиз. Талабалар дарсимни 2-3 даражали қилиб олишиб, о'гиз очишмайди. Уларга неча баҳо қо'йишга бошим қотади дейишади. Баҳо қо'ймай кейинги семестерга қолдирай деса, декан-ректорлар бунга асло руҳсат беришмайди. Мажбуран энг паст баҳо қоямиз. Болаларнинг айримлари эса совг'а-салом қилишади. Олмайман деб ташласам ҳам қо'йишмайди. Ҳаром нарса олмаяпманми" деб қолишади. Сиз бунга нима дея оласиз?О'ринсиз савол бо'лса олдиндан узр со'райман, Ҳазрат. Аллоҳ илмингизни янада баркамол этсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. – Ясийн сураси ёзилган кичик китобчани ҳайзли аёл ушласа бўлади деган гап мутлақо асоссиз.2. Мумкин.3. Бу савол ўринсиз. Ҳамма мумкин эмаслигини билиб турган нарсани, бирор киши бўлаверади деб қолса эди, қабилидаги гапдан бошқа нарса эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat