Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

“Моли музораба” ҳақида

18:39 / 11.02.2015 | Муроджон Зафаров | 937
“Моли музораба” ҳақида сўрамоқчи эдим. Бир озиқ-овқат дўконига эгаси билан келишиб, ун савдосини йўлга қўйиш учун пул берсам. Унни қанчага олиб сотишгача бўлган ҳамма ҳаражатларини ҳисоблаб чиқиб, мисол тариқасида бир қоп ундан 4000 сўм фойда бўлишини аниқлаб, фойданинг ярми менга, ярми унга қолиши тўғрисида келишиб олгандан кейин, савдо бошлангач 10 кундан сўнг дўконга кириб, олинган ундан 100 қопи сотилганига дўкон эгаси билан бирга амин бўлсак, мен қопига 2 мингдан, 100 қопига 200 минг сўм олиб фойдаланиб юрсам бўладими? Излаш хизмати орқали деярли шу мазмундаги саволни топдим. Аммо жавобида “fiqh.uz дан излаб топинг” деган экансиз. Мен юқоридаги сайтдан топа олмадим. Балки қаердан излашни билмагандирман. Сайтларингиздан яқиндагина фойдалана бошладим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бунда қачон фойдани олишни ҳам келишиб олинади. Бўлмаса шериклик ишига футур етиши мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat