Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онам қилган васиятга ишонмаяпти

18:30 / 11.02.2015 | saida hasanova | 1265
Аллоҳ барчамизнинг охирги нафасимизда “ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси билан ўлишлигимизга насиб этсин. Онам ўлганларида 16 ёшда эдим. Васият қилаётганларида, мендан бошқа ёнимизда ҳеч ким йўқ эди. Уй онамники, биз эса 2 фарзандмиз. Уйни акамга васият қилдилар. Онам оламдан ўтгач, дадам уйландилар. Ҳозирги аёли уйни номига ўтказиб олдилар. “Ахир уйни акамга васият қилганлар” десам, мени уришиб алоқани узиб қўйдилар. Акамни ҳам сиғдиришмаяпти. Гувоҳим йўқ, исботлай олмаяпман. Нима қилай?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Уй онангизнинг мулки бўлса, бошқа меросхўлар бўлмаса, сиз, отангиз ва акангиз бўлиб оласизлар. Васият нотўғри бўлгани учун амал қилинмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat