Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни тўғри ўқиш

10:03 / 10.02.2015 | Safar Ruziyev | 1102
Кўкалдош мадрасаси талабаларидан тажвид илмини ўрганганман ва уларнинг ёнида 30-порани ўқиб ўрганганман. Ҳозир Қашқадарёда яшайман. Қўшни қишлоқ имомига мустақил ўрганган сураларимни тажвидли Қуръонимга қараб ўқиб берганимда, “сиз ҳар бир оят сўнгида тўхтаб, нафас олиб кейинги оятга ўтаяпсиз. Бу маъно бузилишига олиб келади, жумладан: “Мулк” сураси иккинчи оятини “Аллазийна” деб бошлаб кетиб бўлмайди. Бунда “қодируниллазийна. . . ” деб бошлаб кетилади ва ҳоказо. Бизнинг юртда азалдан шундай тиловат қилиб келишган. Сизнинг тиловатингизни мен тасдиқлай олмайман” деди. Ўргатишликни сўрагандим, вазият тақозоси билан ўзларини олиб қочдилар. Буни тушунаман. . . Бошқа илмли киши йўқ. Агар мен шу ўқишимда давом этсам, маъно бузилиши бўлиб, гуноҳкор бўламанми? Энди нима қилишни билмаяпман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло: «Ва Қуръонни тартил билан тиловат қил», деган.
Шарҳ: Қуръонни тартил билан ўқиш деб уни дона-дона қилиб, ҳар бир ҳарфини ўз ўрнидан чиқариб, оятларини алоҳида-алоҳида қилиб, тажвид қоидалари асосида ўқишга айтилади.
Қуръонни тартил билан ўқишга бўлган фармони илоҳий барча мўмин мусулмонларга оммавий фармондир. Муҳаммад алайҳиссаломга фаришта Жаброил алайҳиссалом Қуръонни тартил билан ўқиб берганлар. Ўз навбатида Пайғамбар алайҳиссалом умматларига тартил билан ўқиб берганлар.
Мусулмон уммати эса авлоддан авлодга ўз Пайғамбаридан қандоқ қилиб олган бўлса, шундоқ ўтказиб келмоқда. Қориларимиз Қуръон қироати қоидаларини тартибга солиб китоблар қилишган. Бу қоидаларни билиш ҳар бир мусулмон учун зарур. Шунинг учун ҳар бир мусулмон тажвид қоидалари бўйича бир китоб ўқимоғи, Қуръон тиловатини тажвид илмига эга бўлган қорилардан ўрганмоғи лозим.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У кишидан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатлари қандоқ бўлган, деб сўралганда, чўзиб ўқиш бўлган, деди ва Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, деб бисмиллаҳни чўзиб, ар-Роҳманни чўзиб, ар-Роҳиймни чўзиб қироат қилди». Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Албатта, Аллоҳ таоло Қуръони Каримни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Жиброил алайҳиссалом орқали нозил қилган. У зот Қуръони Каримни қандоқ қилиб қабул қилиб олган бўлсалар худди шундоқ қилиб ўз саҳобаларига ўргатганлар. Саҳобаи киромлар эса худди ушбу ривоятда Анас розияллоҳу анҳу ўргатаётганларидек тобеъинларга ўргатганлар. Ана шу тарзда Қуръони Карим ва унинг қироати авлоддан авлодга омонат ила ўтиб келмоқда.
Демак, Қуръони Каримтиловати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиловатларига ўхшаши керак. Бунинг учун эса силсиласи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган устоздан ҳар бир ҳарфни, ҳар бир сўзни, ҳар бир оятни ўрганиш лозим бўлади.
Устозлар ушбу ривоятда васф қилинаётгандек, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ўхшаб аниқ қилиб ўргатмоқлари керак.
Умму Салама розияллоҳу анҳо.дан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиротларини узиб, узиб қилар эдилар. Алҳамду лиллаҳи роббил аламийн, деб сўнгра тўхтар эдилар. ар-Роҳманир роҳийм деб сўнгра тўхтар эдилар. Кейин Малики явмидийн деб қироат қилар эдилар». Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Умму Салама онмиз розияллоҳу анҳо. Қуръони Каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўлиқ олган ва ёдлаган ҳамда бошқаларга устозлик қилган зотлардан эдилар. У киши бу ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларидаги бир хусусиятни, ҳар бир оятнинг охирида тўхташларини баён қилмоқдалар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир оятнинг сўнгида тўхта-тўхтаб қироат қилар эдилар. Саҳобаи киромлар у зотнинг тўхташларидан ўқиган оятларининг санаб олишар эдилар.
Бу ҳақдаги барча далилларни ўрганиб чиққан уламолар, ҳар бир оятда тўхтаб қироат қилиш мандубдир, деганлар. Агар анашу тарзда қироат қилинса яхши. Аммо нафаси етганлар бир неча оятни қўшиб ўқиса ҳам бўлаверади.

Quran.uz

Топ рейтинг www.uz Openstat