Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Менинг иш ҳақим ҳалолми

17:14 / 05.02.2015 | Зафар Иргашев | 2407
Мен анча вақт иш қидириб сизнинг дуоларингиз билан бир ташкилотга ишга кирдим. Салкам 5 ойдан буён ушбу жойда ишламоқдаман. Бир оз ишлаб мен ташкилотнинг раҳбари (имзо қўйиш ҳуқуқи билан) бўлдим. Ташкилотимиз асосий ишдан ташқари бошқа корхоналарнинг ҳисоб рақамларидаги пулларни фоиз олиш ҳисобига нақд пул қилиб бериш билан шуғулланишини билдим. Ташкилот эгаси (Учредитель) бир куни иш бўйича шеригим билан суҳбат асносида барча ҳаражатлар, шу жумладан биз ходимларнинг ойлик маошларимиз ҳам ушбу фоиз ҳисобидан эканлиги тўғрисида гапирди. Мен уларга “пулни нақд қилишда фоиз олиш рибо” десам, “ташкилот асосий ишдан эмас шундан яхши фойда олади” деб ўзларини оқлашди. Мен шу кундан бошлаб ҳаловатимни йўқотиб, топаётган пулимнинг ҳалоллигидан шубҳа қилиб қолдим. Илтимос тавсия берсангиз мен ишдан бўшаб кетайми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша ернинг ўзида рибога аралашмайдиган иш қилсангиз ҳам бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat