Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўртада туриб пул олганман

12:07 / 23 февраль | Бехруз | 260

Ассалому алайкум! Мен талабалик давримда бундан 18 йил олдин бир танишимини ишини битказиб бергани учун иккинчи кишига 300$ олиб берганман. Шундан пул олган иккинчи киши100$ ни менга хизматим учун бериб 200$ ни ўзи олганди. Танишим сен хам олдингми улуш деб қасам ич деганди. Мен оқибатини билмасдан олмадим деб Аллоҳга қасам ичиб қўйганман. Аслида 100$ олганман. Виждон азобидан қутилиш учун нима қерак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ёлғондан қасам ичгансиз. Уни алямиинул ғомус дейилади, яъни эгасини гуноҳлар ботқоғига ботирувчи дегани. У қасамга каффорат вожиб бўлмайди, ўша 100ни асл эгасига қайтариб беринг. Ва тавба истиғфорда бўлинг.
Қасам уч турлидир:
Кишининг ўтган нарсани қилгани ёки тарк этганига қасддан ёлғон қасам ичиши ғамусдир. У ила гуноҳкор бўлади.
«Fамус» сўзи луғатда «чўмилиш», «кўмилиш» деган маъноларни англатади. Чунки ундай ботил қасам ўз эгасининг жаҳаннам оловига чўмилишига, кўмилишига сабаб бўлади. 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْكَبَائِرُ الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ  

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳи кабиралар: Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ғамус қасамдир», дедилар».
Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat