Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отамнинг иймони заиф

16:08 / 02.02.2015 | miftohuddin mahmudov | 962
Мен ушбу саволни бир дўстимнинг илтимоси билан ёзаяпман. Излаш хизматидан топа олмадик. Отамнинг ёши 50 дан ошган ва ҳажга борган бўлишларига қарамай, ҳанузгача иймони заиф. Қизлар билан гаплашади, бизларга билдирмай ароқ ичади, вақтини беҳуда ишларга сарфлайди, ҳожи бўлишига қарамай намозни тарк этган ва ёлғонни кўп гапиради. Илтимос бундай ҳолатда мен қандай йўл тутишим кераклиги ҳақида насиҳат қилиб, йўл-йўриқ кўрсатинг. Агар вақтингизни зое қилган бўлсак бизни маъзур тутинг, агар тўғри савол берган бўлсак ҳақимизга дуои хайр қилинг, илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввало Аллоҳ таолодан унга инсоф ва тавфиқ сўраб кўп дуолар қилинг. Кейин унга нуқсонларига оид масалалар бор маърузаларни эшиттиришга ҳаракат қилинг. Ўзингиз вақтини топиб бошқаларга гапиргандек қилиб гапиринг. Сўнг унга гапи ўтадиган одамлардан ёрдам сўранг. Нима қилардик. Бу мусибатга кўпчилик учраган. Бир қанча ота ва оналар ўзлари покиза бўлиш ва ибодат қилиш ўрнига болаларига ҳам тўсиқ бўлишмоқда.

Топ рейтинг www.uz Openstat