Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қоида борми?

17:07 / 29.01.2016 | Zafarov Murodjon | 2241

Ассаламу алайкум! “Анбиё” сураси 88-оятининг охирида ноодатий тарзда «нун» қўлланилган. Мазкур ҳолатда бирор қоида борми? «нун» «нун»га йўлиққанида «ташдид» билан ифодаланар эди. Бу жойда бошқа экан. Қуръонда бошқа бундай «нун»нинг қўлланилишини учратмадим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу калимада икки “нун” бўлиб, биринчиси ҳаракатли, иккинчиси сукунлидир. Ушбу калиманинг тепасига қўйилган кичик “нун” бу калимада сукунли “нун” борлигини билдиради. Ушбу сукунли “нун”, “жим” ҳарфига ихфо қилинганлиги учун ёзилмаган. Сиз айтгандек ташдидли бўлиши учун биринчи “нун” сукунли бўлиб, иккинчиси эса ҳаракатли бўлиши керак. Бу қоиданинг исмини идғом дейилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat