Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

МАХР ТУГРИСИДА (МУХИМ!!!)

00:00 / 06.04.2009 | eski savollar | 1523
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ!ХУРМАТЛИ УСТОЗ СИЗГА САВОЛ ИЛА МУРОЖААТ КИЛИШГА РУХСАТ БЕРГАЙСИЗ: Мен уйланганимда никох укитгани борганимизда мен томондан бир тогам гувох булиб борганлар. Унда мен диний билимлардан айникса никох, махр тугрисидаги билимлардан умуман бехабар эдим. Никох укиган домла хам махр тугрисида тушунтирмаган. Домла келинни махрига нима берасизлар?, деб сураганда тогам "икки уй равони билан" деб юборган. Вахоланки, менда махр бериш уёкда турсин, махрни нималигини хам билмасдим. Никох арафасида махр хакида гап хам булмаган бизнинг уйда. Хозирда аёлим билан утирган уйимиз уша тогам бизнинг маслахат ва келишувимизсиз махр сифатида келинга атаган уйдир. Лекин бу уй уша пайтда хам хозир хам менинг номимда булмаган. Яъни онамнинг номларида. Яъни менинг номимга утказилмаган. Никох пайтида биз томондан хеч ким келинга уша уйни махр килиб берамиз, деб айтишмаган. Факат уша уйга туширамиз, деб уйни тайёрлашган. Махр хакида озгина тушунча хосил булганидан кейин уша пайтдаги бу холат менга жумбок булиб турибди. Келинга бошкатдан махрини беришим керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Вакилингиз айтган бўлса, уй келиннинг маҳри бўлиб қолган.

Топ рейтинг www.uz Openstat