Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Скйпе

00:00 / 03.10.2012 | eski savollar | 2081
Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари. Мани бир совол қизиқтирвотти. Ман ҳозир чэт элда оқивомман. Ёшим 25га етган босаям ҳали уйланганим ёқ. Оқишим ҳали тугамаганлиги учун Ўзбекистонга бориб тўй қилиб келишга шароитим бомаяпти. Аммо шу ерда бир илмли, тақволи бир Тошкентли укам билан танишиб қолдим. Унинг айтишича опаси бор экан. У бола менга ўз опасини тарифлаб берди. Манга мақул келди, ва совчилар юбордим. Уларгаям қиз жуда ёқипти. Шунга соволим шундан иборатки: интернет орқали скйпеда қиз билан гаплашсам шариятга мувофиқми бўладими ёки ёқ. Аслида мани нияти кейинги йили бориш Ўзбекистонга. Унгача қиз турмушга чиқиб кетиши мумкин. Манга эса қиз жуда ёқвотти. Жавоб учун аввалдан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Илмингиз бунданда зиёда бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гаплашув гувоҳлар ҳузурида бўлсин. Яъни, икковингизнинг ёнингизда танишлардан бўлсин. Гаплашиб, турмуш қуришга фикр алмашсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat