Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаромга шерик бўламизми?

18:51 / 21.01.2015 | Hasanjon Nizamov | 1087
Биз дўстларим билан чет элдан ускуна олиб келиш билан шуғулланамиз. Бировнинг ҳаққидан, ҳаром пул топишдан қўрқамиз. Бизга шундай таклиф тушмоқдаки, ароқ-вино ишлаб чиқарувчи завод, спиртлик ичимликларидан тушган даромадга, суви сиқиб олинган узум данакларидан ёғ ишлаб чиқариш ускунасини олиб келишни илтимос қилишмоқда. Агар биз уларга узум данагидан ёғ ишлаб чиқариш ускунасини олиб келиб сотсак, ҳаромга шерик бўлиб қолмаймизми. Жавобингизга қараб иш тутмоқчимиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ароқ заводига боғлиқ бўлса, бошқа иш қилган афзал.

Топ рейтинг www.uz Openstat