Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо ҳақида

18:47 / 21.01.2015 | Menman | 983
Мен бир иш бошлаганман. Ҳайвон боқаман. Лекин барча ҳайвонларим турадиган жойни кечаси ҳеч ким қўриқламайди. Мен “Аллоҳга омонат қолдирдим” деб ташлаб кетаман. Юрган йўлимда билган сураларимни ўқиб Аллоҳдан ишларимга ривож сўраб, ҳайвонларимни Ўз паноҳида асрашини сўраб юраман. Лекин баъзи пайтларда таҳоратсиз бўлсам ҳам шундай қиламан. Устоз, бетаҳорат ўқилган сураларим ва қилган дуоларим учун гуноҳкор ҳисобланмайманми? Саволим учун олдиндан узур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ундай қилиш дуруст эмас. Аввал туяни тушовлаб қўйиб кейин Аллоҳ таолога таваккал қил, деган гап бор. Шундай қилиш лозим. Ҳайвонларингизга яхши қаранг. Уларни кечаси қўриқланг.

Топ рейтинг www.uz Openstat