Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам рухи

22:00 / 09.10.2023 | Барот | 533

Ассалому алайкум! Одам ўлгандан кейин рух жасадни тарк этади. Саволим шундан иборатки одам рухи масалан ота онам рухлари бизни нима ишлар билан шуғулланиб юрганимизни кўриб турадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларга бағишланган савоблар етказилади. Аммо руҳлар ҳамма вақт ҳозиру-нозир, тирикларни кўриб туради деган эътиқод нотўғри.

عن أنس مرفوعاً: إن أعمالكم تعرض على أقاربكم وعشائركم من الأموات، فإن كان خيراً استبشروا به، وإن كان غير ذلك قالوا: اللهم لا تمتهم حتى تهديهم كما هديتنا رواه الإمام أحمد

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларни қиладиган амалларингизни вафот топган қариндош ва уруғларингизга кўрсатилинади. Агар яхши бўлса, улар бундан хурсанд бўладилар. Агар бошқа бўлса “Аллоҳим бизларни ҳидоят қилганингдек уларни ҳам ҳидоят қилмагунингча вафот топтирмагин” дейдилар” дедилар.
Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat