Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм олиш учун

21:50 / 11.09.2014 | OYBEK10 | 2356
Устоз, мен Россия давлатидаман, бу ерда сизнинг саволларга берган жавобларизни ёнимдаги бирга ишлайдиган биродарларимга айтиб тураман ва шу сайтга кириб илм олишликни тавсия қиламан. Улар кўп вақтларини бўлмагур нарсаларга сарф қиладилар, однаклассник.ру сайтига бўш вақт бўлди дегунча кириб ўтирадилар. Шунинг учун, сайтдаги биродарнинг онлайн дарслар сайтини очиш ҳақидаги таклифига қўшиламан, жуда яхши ва савобли ишни ўйлабдилар. Дам олиш вақтлари бу ерда сиздек азиз устоздан илм олиш биздек мусофирда юрган ва илм оғушида юрган азизларимиз учун улкан шараф. Менинг илмим жуда саёз, ҳазрат, баъзида гуноҳ иш қилиб қўяман. Буларнинг барчаси илмсизликдан келиб чиқади. Мен бирор таклиф айтишга илмим камлик қилади. Лекин шу иш амалга ошиши учун Аллоҳдан дуо қилиб сўрайман. Ҳазрат, Аллоҳ сизга куч қувват берсин, илмингизни бунданда зиёда қилсин. Бизларни ҳам дуо қилинг. Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Ассаламу алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ушбу саҳифани ва бошқа сайтларимизни ўқиш ҳам илм олишдир. Интернетда дарслар ўтказишни ўйлаб юрибмиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat