Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ит хусусида

13:38 / 03.09.2015 | Gunohkor banda97 Bahodirov | 2008

Ассалому алайкум! Айрим кишилар “кимнинг уйида ит боғланган тарзда турса, у уйга фаришталар кирмайди” дейишади. Айримлари эса “умуман ит бор уйга фаришталар келишмайди” дейишади. Мен 2 ўринда ит боқишга рухсат берилганини биламан. Нега мушук эмас ёки бирор бир қуш эмас, айнан ит бор жойга фаришталар келмайди? Фаришталар ит бор жойга келмаслигининг ҳикмати нима?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Фаришталар сурат ва ит бор уйга кирмайдилар” деганлар. (Бухорий ривояти).
Ҳикмати, итлар одатда нажосатхўр бўлади, итларнинг баъзисини ҳадисларда шайтон деб ҳам номланган. Итларда бир ҳид бўлиб, фаришталар ундан озорланадилар. (“Нававий” Муслим шарҳи). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat