Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

дуппи ва салла суннатданми ёки одатданми?

00:00 / 15.04.2009 | eski savollar | 6746
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху!Устоз бизнинг улкаларда намозда дуппи кийиш кузатилади. Шу нарса суннатда борми? (сахих хадисларда келганми?) , мен тугрисини айтсам бирор бир далил хужжат топа олмадим ва сиздан сурашга журъат килдим.Иккинчи масала шунга ухшаш. Бу "салла" хакида. Бизнинг масжидда фитна чикишига сал колди. Имом бир икки салла киймагани учун одамлар таажубланиб, гала говур кутариб ташлашди, лекин "салла кийиб намоз укиш керак" деган даъволарига хеч булмаганда заиф хадис келтиришмади. Шу боис сиздан сурамокчиманки, салла кийиб намоз укиш суннатда борми ёки бу урф-одатми? Жазакаллоху Хойрон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Набий алайҳиссалом, саҳобалар, тобеъийнлар ва ўтган барча улуғлар бош кийим билан намоз ўқиганлар. Бундан бошқа яна қандай ҳужжат керак?! Ҳужжат уни топишни биладиганларга ва ихлос қилганларга топилади. Бош кийимсиз намоз ўқиш, бош кийими киймайдиганларга аралашилгандан кейин, яқинда пайдо бўлди.- Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг пешини кифтлари орасига тушириб олган эдилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Бу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам салла ўраб, унинг бир учини орқаларига ташлаб юришлари баён қилинмоқда. Салланинг қора рангда бўлиши эса шарт эмас. Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳу кўрганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам иттифоқо шундоқ рангда салла ўрган эканлар. Бошқа ранглар ҳам бўлади. Оқ ранг афзал эканлиги ҳақида ривоятлар бор. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, пешини кифтлари орасидан тушириб олар эди- лар. Нофеъ айтадики: «Ибн Умар ҳам салласининг пешини кифтлари орасига тушириб юрар эди». Термизий ривоят қилган.Бу ҳадис ҳам олдингисини тасдиқлайди ва ҳамда умматнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ишда иқтидо қилиш кераклигини таъкидлайди. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Салла билан ўқилган икки ракъат намоз салласиз ўқилган етмиш ракъат намоздан яхшидир». дедилар».Дайламий ривоят қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat