Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат хақида.

00:00 / 16.04.2009 | eski savollar | 3222
БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИМ. Ассалому алайкум шайх хазратлари.Тахорат қибо'либ сочиқга артинаётиб бурин қонаганини ко'рса бу холатда тахорат яна бошидан қилинадими ёки бурунга 3 мартта сув олиб ювса бо'лдими? Мустахаб, тахорат бузилдими ёки бузулмадими деб шубхаланиб қолса нима қилинади? Арзимас лекин мен учун муҳум бо'лган саволларга ёзган жавоблариз учун олдиндан рахмат.АЛЛОХ барчаларимизни илмларимизни бунданда зиёда қилиб илмига амал қиладиган тақводор бандаларидан қилсин. Амин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қон, потос ёки йиринг яранинг бирор еридан чиқиб бошқа жойга оқса, таҳорат кетади. Агар улар чиққан ерида бошқа жойга оқмай тўхтаб қолса таҳорат кетмайди. Қон бурундан оққанда ҳам таҳорат кетади.Бир нуқта, икки нуқта билан таҳорат кетмайди.Имом Дора Қутний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«Бир қатра, икки қатра қондан таҳорат қилиш йўқ. Илло оққан қон бўлса бор», дейилган.Тишланганда қолган қон изи ёки мисвокдан кейин қолган қон изи ҳам таҳоратни кетказмайди.Шунингдек кўз, қулоқ, эмчак ва киндик ичидаги ярадан ўша аъзоларнинг бошқа тарафига қон оқса ҳам таҳорат кетмайди.Икки йўлдан бошқа ердан чиққан нарса нажас бўлмаса таҳорат кетмайди. Мисол учун кўз ёши, туфутки, мишқи, сўлак, терга ўхшаш нарсалар таҳоратни кетказмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat