Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пешин намозимни қазосини ўқиб олишим шартми?

15:34 / 22.09.2014 | maxsadilloh | 3507
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат олдин берган саволим, "пешин намозим қазо бўлмаяптими?" деган савол эди, жавобингизда "аср намозини вақти кирмасдан ўқиб олиш керак" дегансиз. Ҳазрат, мен билсам пешин намозимни аср намозини вақти кирганига 30 минут бўларкан, мен пешин намозимни шу вақт оралиғида ўқиб олганман. Бундан келиб чиқадики, пешин намозим қазо бўляпти экан. Энди мен пешин намозимни бошқатдан қазо деб ўқиб олишим шартми? Агар ўқиб бўлиш керак бўлса, қачондан бери қазо бўлганини билмайман. Олдин ишимиз оз бўлган, пешин намозни вақтида ўқиб олганман, лекин қачондан бери пешин намозим қазо бўлганини билмайман, қандай йўл тутиб ўқиб олишим керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Тахминдан бўлса ҳам, чамалайсиз. Қазо бўлганини билган тақдирда асрдан олдин пешиннинг қазосини ўқийсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat