Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўртта қизни турмушга чиқарган ота она жаннати дейишади

15:38 / 22.09.2014 | Ulugbek92 | 1480
Халқимиз орасида 4 та қизни турмушга узатган ота она жаннатидир" деган иборани кўпчилик эшитган. Тўғри, 4 та қизни турмушга узатди дегани, бу - 4 та қизни иболи, ақлли, асраб-авайлаб тарбия қилганидан далолат беради. Ростдан ҳам шундай 4 та қизни турмушга чиқарган ота оналар шубҳасиз жаннатиларданми ёки бу ёлғон гапми? Рост бўлса ҳадисларда келтирилганми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг учта қизи бўлса, уларнинг хархашалари, оғирликлари ва енгилликларига сабр қилса, Аллоҳ уларга кўрсатган раҳмати туфайли уни жаннатга киритур», – дедилар. Бир киши: «Иккита бўлса-чи, ё Расулаллоҳ?» – деди. «Иккита бўлса ҳам», – дедилар. Бир киши: «Битта бўлса-чи, ё Расулаллоҳ?» – деди. «Битта бўлса ҳам», – дедилар». Аҳмад ривоят қилган. Шундай қилиб, биттами, иккитами ёки учтами, қизни туғиш, уларни боқиб, тарбиялаб, катта қилиш ота-она учун жаннатга ҳақдор бўлиш омилларидан бирига айлантирилди. Мусулмонлар қадимдан қизларга фақат яхши назар билан қараб келдилар ва келмоқдалар. Аммо, минг афсуслар бўлсинким, кейинги пайтларда диний таълимотлардан бехабар айрим кишилар бу масалада хатога йўл қўйиб, бошқалар томонидан динимизга таъна тошлари отилишига сабаб бўлмоқдалар. Баъзи «мусулмонман» деб юрганларнинг аёлларга бўлган салбий муносабатларини тушунмаганлар бу нохушликни Исломнинг айби, дея жар солмоқдалар. Бу борада ҳам гапни чўзмасдан, биргина мисол келтириш, яъни шахсан ўзим, радиода эшитган гапни айтиш билан кифояланмоқчиман. Вилоятлардан бирида бир аёл тўртта қиз кўрибди. Ҳар сафар фарзанд туғилганда оилада жанжал бўлибди. Келинга: «Нега ўғил туғмай, қиз туғасан?!» деган дашномлар бери-либди. Охири «Сен қиз халтаси экансан, яна қиз туғсанг, туғруқхонадан отангникига кетаверасан», деган таҳдид бўлибди. Аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ўзига айтилган таҳдидлар ёдига тушибди. Беш қиз билан отасиникига қайтиб бориш кўзига кўринибди. Шай-тоннинг васвасасига учиб, ҳомиласини олдирибди. Қараса, олинган ҳомила ўғил экан. Буни эшитиб, эр ўзини осибди. Уни эшитиб, хотин ўзига ўт қўйибди... Боланинг ўғил ёки қиз бўлишига аёлнинг нима алоқаси бор? Аввало, мутлақо алоқаси йўқ. Агар фараз қилиб, алоқаси бор десак, эркакнинг алоқасичалик бўлиши мумкин. Лекин нима учун эркакка эмас, фақат аёлга қиз туққанлиги учун дашном берилади. Ахир бундай қилиш Аллоҳнинг иродасига қарши туриш эмасми? Ушбу ҳақиқатларни ҳар ким англаб етиши керак. Қиз туққан келинларни ва қизларни барака рамзи деб билиш, уларнинг эъзозини қилиш лозим. Оиласида фарзанд кутаётган ва кўрган ҳар бир шахс бир оз чўзилган ушбу муқаддимада айтилган маъноларни ўзидан ўтказиши, шу билан бирга, уларга ихлос билан амал қилиши зарур.

Топ рейтинг www.uz Openstat