Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саловат айтилганда энгашиш

1 ой аввал | Shavkat | 623
Ассалому алайкум! Устозлар, намоздан кейин Қуръон тиловат қилиниб, авваламбор Пайғамбаримиз хақларига бағишлаган пайтда бизда намозхонлар энкайиб ҳурмат бажо келтиришади бу амал динимизда борми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Мусулмон киши қилиши мумкин бўлган ҳар бир амални Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб, ўзлари бажариб ёки ўзгалар у зотнинг ҳузурида бажаришса тасдиқлаб жоиз ёки ножоизлигини баён қилганлар. Айтилмаган ёки қилинмаган ҳеч бир иш қолмаган. Унга ўзимиз томонимиздан қўшимча янгилик киритишимиз тўғри эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак номлари зикр қилинганда саловат айтишга буюрилганмизундан бошқа бирор бир амал йўқ. Ўзимизча унга нималарнидир қўшимча қилишимиз тўғри эмас. Шариат итоат қилишдан иборат. Бир мисол, бир киши асрдан кейин мукаммал таҳорат олиб, риё бўлмсин деб уйнинг энг ичкарисига кириб йиғлаб-йиғлаб гафл намози ўқиса, бундай киши гуноҳкор ҳисобланади. Ўз ўзидан нега деган савол берилади, чунки  шариатимизда аср билан шом ўртасида нафл ўқилмайди дейилган. Бу инсон эса шариат айтганига бўйинсунмай ўз хоҳишига амал қилмоқда. Ваҳоланки сиз айтган дуо, кўриши ёки гуноҳлар тўкилиш қайдаю, қиём, сажда ва қироат каби фарзларни адо қилиш қайда. Бидъатда файз бўлмайди, у шайтоннинг васвасаси холос. Нафс баъзан инсонга шариатга хилоф бўлган ишларни чиройли қилиб кўрсатади. Аллоҳ таоло бу каби ишларни қоралаб Сомирий ҳақида ҳикоя қилиб: 

 قَالَ بَصُرْتُ بِمَا لَمْ يَبْصُرُوا بِهِ فَقَبَضْتُ قَبْضَةً مِّنْ أَثَرِ الرَّسُولِ فَنَبَذْتُهَا وَكَذَلِكَ سَوَّلَتْ لِي نَفْسِي۝ 

96. У: «Улар кўрмаган нарсани кўрдим. Бас, расулнинг изидан бир сиқим олдим, сўнгра уни ташладим. Нафсим менга шундай қилишни хуш кўрсатди», – деди. (Тоҳа сураси). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat