Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир талоқ

12:37 / 29.09.2014 | Mashaallah | 2463
Ўтган йили турмуш ўртоғим билан қаттиқ жанжанлашдик, кейин у менга аччиғини устида “кет” деди, лекин кетишимга йўл қўймади ва 1-2 кун ўтиб 1 қори ака билан уйга келди ва менга “кет деганимга ўртамизга 1 талоқ тушибди, никоҳ ўқитамиз” деди ва ҳеч кимга билдирмай фақат гувоҳликка турмуш ўртоғимнинг укаси ва ўша қори ака гувоҳ бўлишди. Сизга берилган саволлар ичида “қоридан ташқари алоҳида бир киши бўлиши шарт, яъни қори гувоҳ бўлмайди” дебсиз. Шунга юрагим ғаш. Бу ҳолатда бизнинг никоҳимиз қабул эмасми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қоридан ташқари алоҳида бир киши бўлиши шарт дейилган бўлса, турмуш ўртоғингизнинг укаси ўша бир кишидир. Қори гувоҳ бўлмайди деганимиз қорининг бир ўзи деганимиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat