Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сутра қандай бўлиши керак?

12:34 / 29.09.2014 | Don13 | 1106
Сутра учун китоб ёки портфел куйса бўладими? Намозхон уни қаршисида кесиб ўта оладими? У одам гуноҳкор бўлиб қолмаслиги мақсадида сўраганим. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бўлади. «Сутра» деганда намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтмаслиги учун қўйилган тўсиқ тушунилади. «Сутра»ни Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари мандуб, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари мустаҳаб, деганлар. Девор, устун, найза, асо, бошқа бирор нарса сутра бўлиши мумкин. Ҳеч нарса топилмаса, бир чизиқ чизиб қўйса ҳам, бўлади. Мақсад, намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтиб кўнглини бузмасин, хусусан, шайтон васваса қилмасин.

Топ рейтинг www.uz Openstat