Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидда пичирлаш

00:00 / 21.04.2009 | eski savollar | 2078
Ассалому алайкум Хазрат.Шу кунгача мани битта савол қийниди. Масжидларда бир сафда туриб намоз о'қиш жараёнида ба'зи инсонлар пичирлаб намоз о'қийдилар ва ба'зи инсонлар ҳатто овозлари баландлашиб кетганини сезмай ҳам қоладилар. Табиийки бу инсонни фикри бузилишига олиб келади, ҳатто ба'зи вазиятларда о'қиётган сураларимиз янглишиб кетади. Шундай вазиятларда намоздан кейин уларга тушунтириш мумкинми ёки шариатимизда ҳамма о'з билганича намоз о'қиш ҳукми борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Тушунтириш мумкин. Иложи бўлса, имом домладан илтимос қилиш керак. Имомлар бу каби маълумотларни тез-тез қавмга умумий тарзда айтиб туришлари лозим. Шунда ўзини билганлар хатоларини тўғрилаб оладилар. Билмаганларга эса, алоҳида айтилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat