Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жавобгар бўладиларми?

07:25 / 17.02.2017 | Azam | 2613

Ассалому алайкум! Акам 23 ёшда. Лeкин намоз ўқимайди. Онам ҳар қанча тайинласалар ҳам унамайди. Акамнинг намоз ўқимаслиги учун онам жавобгар бўладиларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ёшлигида диний таълим бермаган бўлса, онангиз жавобгар бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу тунда намоз ўқигани турганларида ёнларида ухлаб ётган фарзандига қараб йиғлаб “Мен бу нафл намозларни сенинг порлоқ келажагинг учун ҳам ўқийман” дер ва “وكان أبوهما صالحًا”* оятини тиловат қилар эдилар. •    Уларнинг оталари солиҳ одам эди. (Каҳф сураси 82-оят). Тобеъинларнинг катталаридан бўлган Саид ибн Мусаййиб раҳматуллоҳи алайҳ ҳам “Мен намоз ўқиётиб фарзандларим ёдимга тушади. Шунда намозимни янада зиёда қиламан” дер эди. Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ “Мен ибодатга бепарволигимнинг касрини аёлимда, фарзандларимда, ҳатто миниб юрган уловимда ҳам сезаман” дер эдилар. Доктор Набил Авдо айтадилар “Мен қачон нафлларда сусткашликка йўқ қўйсам, тездан менинг фарзандларим ва дунё мусибатлари ёдимга келади ва нафлларга бўлган бепарволигим ва дангасалигим фарзандларимни хулқини бузилишига, ризқини камайишига сабаб бўлмасин деб янада ибодат ва яхшиликка киришаман”. Фарзандларнинг хулқи гўзал ва дунёвий балолардан нажот топишлигига энг муҳим сабаб ота-онанинг солиҳ ҳамда ҳамма вақт яхши ишларда фаол бўлишликларидир. Ҳамма инсон фарзандлари солиҳ ва бахту саодатга тўлиб ҳаёт кечиришларини орзу қилишади. Лекин орзунинг ўзи кифоя қилмайди. Бунинг учун ота-она ўзи солиҳ бўлишлари, фарз ҳамда нафл ибодатларда бардавом бўлиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat