Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни пластик карта билан тўлашдаги ҳолат

19:20 / 06.10.2014 | JamoliddinIzzatulloh | 979
Бир танишимга 3 йил олдин (АҚШ долларида) қарз бергандим. Ҳозирда қарздор ҳам, мен ҳам молиявий тарафдан анча қийин ҳолатдамиз. Унинг айтишича, хар ойда пластик картасига ўртача 400000 минг сўм ойлик иш хақи тушар экан. Шу пластик картани менга бериб: "Ўзингиз ойма-ой нақдга айлантириб, ўша кунги долларнинг бозор курси нархи бўйича ҳисоблаб қарздан камайтириб туринг, пластик картадаги пулни нақдга айлантиришда йўқотиладиган сўмма ( 10% ) менинг танимдан бўлади" демоқда. Бунда рибо аралашади, ўзингиз қандай нақдга айлантирсангиз ҳам менга ўша берилган нақд долларни қайтаринг десам, у: "Мен нақдга айлантирсам ишлатиб қўяман, сизга беролмай қоламан" демоқда. Нима қилишга бошим қотган. Шу пластик картани олмасам, берган қарзимни ҳали-бери олишим гумон. Пластик картани олсам, бирга-бир нақдга айлантиришнинг иложи йўқ. Юқорида қарздор айтгандай ҳисоб-китоб қилсам менга жоизми? Агар жоиз бўлмаса қандай йўл тутай? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бошқа пул бирлигида олиш йўлини топинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat