Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

мен хато қилдиммикин...

00:00 / 24.04.2009 | eski savollar | 3254
Ассалому алайкум, мени қанчадан бери қийнаб келаётган саволимга жавоб топа олмай қийналиб кедим,,,илтимос менга ёрдам беринглар,,менинг ёшим хозир 22 да, 18 ёшимда ойим ота онасисиз осган ака уканинг укасига узатдилар, майли огиргина яхҳси бола экан мен ордам бераман сизларга савоб болади, уйи ёқ болса энди озларинг меҳнат қилиб оласан акасини битта уйда туришига хақи бор, деб , менга насихат берардилар, кейин 3- 4 ой отавергач менга фарзанд тугмайсан деб қолди, мен тохтанг хали хеч қанча болмади кутайлик сабр қилайлик болиб қолар дедим, ёқ дохтирга бордик иккалангиз хам яхҳси дейишди, бир куни кечқурун кечаи менга кет,,, мен сен билан яшагим келамайпти ,,, сен 5 йил отса хам бола кормийсан деб мени онамни олдига олиб бориб ташлади, онам мени яна қайтариб юбордилар, яна озгина яшаб яна шу ахвол,, олдимда қизлар билан гаплашиб мен сизни 2 хотинликка оламан деб гаплашиб чиқиб кетар эди, ,,, мен яна онамни олдига кетдим, энди 6 ой гина яшаб бола болмайди деб ажралдик, тогриси эримни мен билан яшагиси элмай бошқа қизлар билан фақт галшар учрашар эди, илложсиз ажралдик, мен 2 йил фуқаролик судида ишладим,, бир кун дугонамни эрини таниши мени ёқтириб қолди, у миллати корейс, уйланиб ажрашган 2 огли бор эди, узбекистонга иш билан келиб ёқтириб қолиб,,, менга турмушга чиқишимин таклиф қилди,,, мен ёқ сизни миллат дин менга тогри келмайди мен ислом диниданман, десам мен сиз учун ислом динини қабул қиламан, дедил,,, кейин онам рози болиб мени узатдилар, хозир хожайним ойим дадам икта огли хаммамиз бир уйда яшаймиз, бир қизчам бор, 8 ойлик, лекин мен номоз оқиб хижобга кирмоқчиман, аммо хожайним ислом динини қабул қилгани билан номоз оқимайдиалр, қолаверса 2 та оглини тарбиясига умуман қрай олмаяпман, бойлари чозилиб бири 7 синфда бири 5 синфда оқийди, отасига тик қараб гап қайтаради, бви бобосини умуман менсимайди, бир иш айтса жеркиб беради гохида, билмадим мен жуда қиялдим, охири озинг биласан дйдиган болдим, хеч кимни назар псанд қилмагандан кейин мен хам ожизман, лекин виждоним қийналиб кетаверади эртага оллоҳ олдида қандай жавоб бераман деб ,,, яна ундай қилма бу ишинг ахсимас, дейман,,, барибир қулоқ солишмайди, озимизни узбек болалари болганда аллақачон тогри ёлини топиб олармиди,1)яна хожайним чочқа гошти эйдилар оилада хаммаси, мен номоз оқиб хижобга кириб чочқа гошти эган одам билан бирга яшашим тасири ёқми?2)коп жойдан корейс милатига тегган болснгиз ажрашинг ва мусулмонга тегинг дейиган, бу сайтлардаг ёзувлардан озим аслни сизлардан билгим келди,,,илтимос мен қандай ёл тутсам тогри ва оллоҳ олдига ёруг юз билан бора оламан, ёрдам беринг, насихатларингизни кутиб қоламан,,, олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шу миллат ва бошқаларга турмушга чиқаётган ватандошларимиз ҳақида кишиларнинг катта ташвиш ва қайғулар бор. Оқибати яхши бўлмаслигидан хавфда эдилар. Мана, ўша ҳадиклар юзага чиқа бошлабди. Бу каби ҳолатларда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Сиз ҳам яхшилаб ўйлаб кўринг. У одамга насийҳат қилинглар. Тўғри йўлни кўрсатинглар. Йўлга тушиб кетса, яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat