Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳурмати мусоҳарат

08:44 / 19.09.2016 | Sarvar | 2984

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, фиқҳ.уз сайтидаги «ҳурмати мусоҳарат» номли мақолани ўқиб чиқиб, менда қуйидаги саволлар пайдо бўлди. Агар ўғилнинг отаси ёки бобоси ўғилнинг қайнонаси билан зино қилса ёки ҳурмати мусоҳарат собит бўладиган иш содир бўлса, ўғилнинг никоҳи бузиладими?
2. Ўғилнинг хотинига отанинг аёлларидан бири сут она эканлиги никоҳдан кейин маълум бўлиб қолса, отанинг никоҳи бузиладими ёки ўғилникими? Иккаласи ҳамми ёки қайси кейин қийилган никоҳлигига боғлиқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Агар ўғилнинг отаси ёки бобоси ўғилнинг қайнонаси билан зино қилса ёки ҳурмати мусоҳарат собит бўладиган иш содир бўлса, ўғилнинг никоҳи бузилмайди. 2). Агар ўғилнинг хотини боланинг туққан онасини эмган бўлса, улар эмикдош ака-сингил бўлишади ва никоҳи жоиз эмас. Агар никоҳланган бўлса, ўша заҳоти иккисини ажратиб юборилади. Мабодо боланинг онасидан бошқа аёлни эмган бўлса, қаралади. Агар дадаси ўша аёлга уйланишидан олдин қизни эмизган бўлса, болага никоҳи жоиз. Дадаси уйланганидан кейин аёл қизни эмизган бўлса, унда ҳам дадасининг бошқа аёлидан бўлган қизига уйланган бўлиб, никоҳи жоиз эмас.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat