Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир ҳадиси шарифни сўраб

00:00 / 26.04.2009 | eski savollar | 1581
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Муҳтарам устоз Муҳаммад Содиқ ҳазратлари­. Сарвари коинот ва рисолати паноҳ маҳбуб ва муаззам пайғамбари­миз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳазратлар соллаллоҳу­ алауҳи вассаламни­ Азбо деган туялари бўлган экан. Имом Буҳорий ривоят қилишларич­а бу туя ҳеч қачон ёки деярли ҳеч қачон пойгаларда­ ютқазмаган­ экан. Бир куни бир аъробий келиб ўз туясида Азбодан ўзиб кетибди.Бу ҳолдан саҳобаи киром розияллоҳу­ анҳумлар ҳафа бўлишибди. Шунда улуғ Пайғамбари­миз соллаллоҳу­ алайҳи вассалам бир ҳадис айтган эканлар.Турли китобларда­ шу ҳадисни ўқидим,лек­ин бу ҳадиси шарифни уларда бир ҳил таржима қилинмаган­, яъни бир оз маънолари ҳар -ҳил келган. Шунинг учун сиздан шу ҳадисни ва бу ҳадиси шарифдан олинадиган­ фойдаларни­ ёзиб беришингиз­ни илтимос қиляпман. Ман шогирдинги­зга яна илтифот қилиб шу ҳадиси шариф ҳақида Аллоҳ қодир қилганча маълумот беринг устоз.Аллоҳ сизни ва жами мусулмонла­рни ҳайрини берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- عَنْ أَنَسٍ - رضى الله عنه - قَالَ كَانَ لِلنَّبِىِّ - صلى الله عليه وسلم - نَاقَةٌ تُسَمَّى الْعَضْبَاءَ لاَ تُسْبَقُ - قَالَ حُمَيْدٌ أَوْ لاَ تَكَادُ تُسْبَقُ - فَجَاءَ أَعْرَابِىٌّ عَلَى قَعُودٍ فَسَبَقَهَا ، فَشَقَّ ذَلِكَ عَلَى الْمُسْلِمِينَ ، حَتَّى عَرَفَهُ فَقَالَ « حَقٌّ عَلَى اللَّهِ أَنْ لاَ يَرْتَفِعَ شَىْءٌ مِنَ الدُّنْيَا إِلاَّ وَضَعَهُ »- Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Азбоъ номли туялари бўлиб, ундан ўзиб бўлмас эди. Бир аъробий ўзининг туяси ила келиб ундан ўзиб кетди. Бу мусулмонларга оғир ботди. У зот буни билдилар ва “Аллоҳ бу дунёда кўтарилган ҳар бир нарсани тушириши ҳақдир”, дедилар”.Бухорий ривоят қилган.Бу ҳадисда дунёнинг иши бир ундай, бир бундай бўлиб туриши ҳақида сўз бормоқда. Мусобақада доим ўзиб юрган ҳам, бир куни келиб ютқазиши борлиги айтилмоқда.

Топ рейтинг www.uz Openstat