Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муаллифлик хуқуқига риоя

19:40 / 24.10.2014 | Абу Абдурахман. | 2229
Куни кеча Жума намозини ўқиш учун Кўкча масжидига чиқдим. Маъруза давом этаркан, икки кишининг суҳбати диққатимни тортди. Улар шайх жанобларини электрон китоблари ҳақида гаплашарди. Улардан бири "Шайхнинг китоблари электрон савдога чиқибди, битта программа орқали уларни текинга юклаб олса бўларкан. Мен юклаб олдим" деди. Маъруза бўлаётганлиги боис индамадим. Намоздан кейин эса, уларни кўрмадим. Азиз диндошлар! Китоб ёзиш, уни тартибга келтириш ва нихоят не машаққатлар ила уни чоп эттириш, қанчалар мушкул иш эканлигини кўпчилик билмаса керак. Агар билишганда, бировнинг хаққини бунчалик осон поймол қилишмасди. Ахир олимнинг уйқусиз тунлари, илм йўлидаги йилларча чеккан машаққатлари, китоб ёзиш уни чоп қилишдаги моддий ва маънавий сарф харжатлари, унинг ҳаққи бўлмай нима?! Бу ҳақни ундан бошқа ҳеч ким кеча олмайди, кечса кечди бўлмаса иш чатоқ бўлади, бу ҳақ охиратга қолади. У ерда ҳеч қандай "программа" ёрдам бермайди. Аллоҳ барчамизга инсофу тавфиқ берсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизга ташаккур! Аллоҳ таоло бошқаларга ҳам сизга берган фаҳм ва фаросатни, илм ва тақвони берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat