Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сиздан илм олмоқчиман

23:54 / 20.10.2014 | tasirli99 | 1049
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳурматли устоз, менинг исмим Жаҳонгир, мен Бухоро вилоятиданман. 2008-йилнинг кузида Аллоҳ менинг қалбимга ҳидоят нурини сочди. Биринчи намозимни жума куни адо этдим. Ўша вақтлардан буён менинг қалбимни диний илмларни мукаммал эгаллаш иштиёқи эгаллаб олган. Ҳозирда Тошкентда олийгоҳда магистратурада таҳсил олмоқдаман. Сиздан катта илтимосим шуки, менга диний илмларни ўргатинг, ёнингизга бориб илм олсам дейман, мени ҳам сиздек катта уламо бўлгим келади, Аллоҳ йўлида илм олиб уни одамларга, қариндошларимга, ўғил қизларимга иншааллоҳ ўргатсам дейман. Мустақил илм олишдан қўрқаман адашиб кетмайгин деб. Бугунги кунда ўзим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганмоқдаман. Шахсий савол берганим учун мени маъзур тутгайсиз устоз, кўпчилик олдида сизни хижолатга қўймаслик учун шундай қилдим. Агар бу гапларим билан сизнинг қимматли вақтингизни олган бўлсам мени кечиринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўзингиз олий таълим кўрган киши сифатида ўйлаб кўринг. Мен сизга қандай қилиб шахсий таълим беришим мумкин? Мени бўш ўтирибди деб ўйласангиз хато қиласиз. Мени сизга араб ҳарфларини, тажвидни ўргатишим кераклигини даъо қилсангиз, хато қилган бўласиз. Менинг ишларим кўп. Жумладан ҳафтада беш кун катта имомлар ва мударрислар учун катта илмлар ва китоблардан дарсим бор. Уларни қўйиб сизга бошланғич таълим беришим қандай бўлади? Саволни ёки таклифни беришдан аввал ўйлаш керак. Мен бу сўзларни ёзишими керак эмасди. Аммо сизга ўхшаганлар кўпайиб бораётгани учун ҳамма билиб қўйсин, дея ёздим.

Топ рейтинг www.uz Openstat