Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳарбий оилада фарзандга намоз ўқишга таъқиқ

08:06 / 01.11.2014 | best_bashir@mail.ru | 1709
Мен ҳарбий оилада катта бўлганман. Дадам ҳарбий бўлиб нафақага чиққан, ойим эса ҳозирда ҳарбий ишда ишлаяпти. Лицейга ўқишга киргач, намоз ўқиш фарзлигини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини бажариш кераклигини, хуллас ислом динидаги асосий тушунчаларни билдим. Шундан сўнг, қўлимдан келгунича намоз ўқишни ўргандим. Ота-онам бошида бунга қаршилик қилишмади, аммо ҳозирга келиб, таҳорат қилишга ҳам рухсат беришмаяпти. Бунга сабаб, ҳарбийларда диний амалларни чеклашида ва ТВ орқали намойиш этилаётган динга оид Кино ва кўрсатувларда. Ойим менга "нафақага чиқиб бўлганимдан сўнг бу ишларни қиласан, ҳозир ўқишингни ўқи" дейдилар (нафақага 2-3 йил қолди). Ота-онамга диний амалларни қанчалик бажариш кераклиги тушунтирдим. Менга "намозни ота она розилиги билан ўқишинг керак. Сен ота-онангни ёки динни танла!" дедилар. Шундай ҳолатда нима қилишим керак? Сизнинг жавобингиздан кейин ота онамнинг фикри ўзгариши мумкин. Жавоб учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Уларга хўп деб қўйиб, билдирмай ўқийверинг. Онанингиз бошқалар боламнинг намоз ўқиганини билиб қолса, мени ишдан ҳайдаб юборишади, деб қўрқмоқда. Уларнинг фикри қатиб, дили қулуфланиб қолган. Сиз билган нарсаларни билишмайди. Аллоҳ таолога маъсият бўладиган нарсада ота-онага итоат қилинмайди. Сиз уларга яхши гапириб юраверинг. Аммо намоз қолмасин.

Топ рейтинг www.uz Openstat