Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

“Мўминнинг меърожи” китобидан савол

12:37 / 03.01.2015 | Puplik | 2560
Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки сиз азиз устозимизни барча китобларингизни ўқиб бораман. Навбатдаги китобингизни ўқиш давомида бир савол пайдо бўлиб қолди. "Мўминнинг меърожи" китобингизнинг 106-бетида "Намознинг вожиблари" келтирилади. Шу ерда "фарз намозларининг икки ракъатида, витр, суннат ва нафл намозларининг ҳамма ракъатларида Фотиҳа сурасини ўқиш" деб келтирилган. Мени ўйлантиргани “фарз намозларининг икки ракъатидагина “Фотиҳа” сурасини ўқиш” дейилгани. Уч тўрт ракъатли фарз намозларида масалан шом ва хуфтон намозларида учинчи ёки тўртинчи ракъатларда “Фотиҳа” сураси ўқилмайдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўқилади. Аммо ҳукми вожиб эмас. “Вожиб эмас” дегани, “ўқилмайди” дегани эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat