Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

“Жума муборак” дейиш нотўғрими?

10:04 / 28.12.2014 | umarxon ikramov | 6222
“Жума муборак” ёки “Жума айёмингиз муборак бўлсин, табриклаймиз” дейиш нотўғри дейишяпти. Саҳобалар бу ишни қилишмаган экан. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Саҳобалар қилишмаган кўпгина ишларни ўша сизга гап айтганлар ҳозир қилишмоқда. Бу ишни қилиш ёки қилмаслик савоб ёки гуноҳга тегишли шаръий ишлардан эмас. Ҳар кунни хайрли бўлишини сўраш мумкин. Мисол учун араблар эрталаб, "Собаҳул хойр" – “Хайрли тонг” деб саломлашадилар. Уларга ҳеч ким “буни саҳобалар айтган эмас”, демайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat