Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

НАМОЗ МАСАЛАСИ

00:00 / 08.05.2009 | eski savollar | 1272
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХУРМАТЛИ УСТОЗ!Сизга айрим саволлар ила мурожаат килишга ижозат бергайсиз:1. Мухтасари викоянинг шархи «Кифоя» китобида намозда икки сажда орасида суннат булган зикр йук, дейилган. Имом Нававийнинг «Ал-азкор» китобида Набий (с.а.в) тунги намозларида икки сажда орасидаги утиришларида «Роббигфирли, Роббигфирли» деб айтганлари ривоят килинган. Куйида уша хадисдан иктибос келтираман:Хузайфа (р.а) ривоят килиб айтадилар: «Расулуллох (с.а.в) тунги намозда киёмни узун килиб, Бакара, Нисо, Оли Имрон сураларини укирдилар. Рукуълари ва саждалари киём микдорича булар эди. Икки сажда уртасида «Роббигфирлий, Роббигфирлий», дер ва орада сажда микдорича утирар эдилар. Абу Довуд, Насаий, Байхакийлар ривояти. Устоз бу хадисдаги сажда уртасидаги зикр тунги намоз учун хос булган тасбехми ёки фарз ва вожиб намозларининг икки сажда утиришида хам айтса булаверадими? 2. Одатда биз намозни урганаётганда рукуъда «Субхана роббиял ъазийм» ни 3 марта, саждада «Субхана роббиял ъалаа»ни 3 марта айтишга одатланганмиз (албатта суннатга мувофик). Лекин айрим хадисларда бу тасбехлар бошка лафзлар билан хам келган. Яна Имом Нававийнинг «Ал-азкор» асаридан иктибос келтиришга ижозат бергайсиз:38-боб. 106/2-хадис. Оиша онамиз (р.а) айтадилар: «Расулуллох (с.а.в) рукуълари ва саждаларида «Субханакаллохумма ва бихамдик, Аллохуммагфирлий» деб айтар эдилар. Буни Куръондан таъвил килардилар», Бухорий ва Муслим ривоятлариЯна бошка ривоятларда хам шу каби тасбех сийгалари келтирилган. Саволим чузилиб кетмаслиги учун биргина мисол билан чегараландим.Хурматли устоз! Рукуъ ва сажда чогида шу каби ривоятларда келган ва купчилик билмайдиган ва амал килмайдиган тасбехларни хам айтса буладими? Агар айтилса, коидаси кандай? 3 марта айтиладими ёки 1 мартами?3. Мухтасари викоянинг шархи «Кифоя» китобида намозхон «Фотиха»дан олдин «Бисмиллахир Рохманир Рохийм»ни айтади. Зам сурани укиш учун айтмайди. Бу факат биринчи ракъатда булади, холос, дейилган. Биз намозни урганаётганимизда намознинг хар ракъатида «Фотиха»дан олдин «Бисмиллахир Рохманир Рохийм» укилади, деб айтишган. Купгина намоз китобларида хар ракъатда «Фотиха»дан олдин «Бисмиллахир Рохманир Рохийм»ни айтиш ёзилган. Бу масалада бир илмли биродарим билан илмий мунозара булиб колди. У киши «басмала» «Фотиха» сурасининг биринчи ояти хисобланади. Хар ракъатнинг бошида «Ал хамду»дан олдин албатта айтилади, дедилар. «Зикр ахлидан суранг» китобчасининг 41-сони 527-саволида мазкур масалага берилган жавобда «басмала» ханафийлар наздида «Фотиха» сурасининг биринчи ояти эмаслиги айтилган. Бу масалада жавоб тушунарли, лекин «Тафсири Хилол»нинг «Фотиха» сурасининг тафсирида «Бисмиллахир Рохманир Рохийм» мазкур суранинг биринчи ояти дейилган. Устоз бу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Яъни биз кайсинисига амал килайлик. «Бисмиллахир Рохманир Рохийм» хар ракъат бошида «Фотиха»дан олдин айтиладими ёки айтилмайдими? Ханафий мазхабида кандай фатво берилган?4. Имом Газзолийнинг «Мукошафатул кулуб» китоби хакида хозирги замон уламоларининг фикрлари кандай? Биз бу китобдаги хадис ва хабарлардан иймон ва эътикод масалаларида фойдалансак буладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Мухтасари викоянинг шархи «Кифоя» китобида намозда икки сажда орасида суннат булган зикр йук, дейилган. Имом Нававийнинг «Ал-азкор» китобида Набий (с.а.в) тунги намозларида икки сажда орасидаги утиришларида «Роббигфирли, Роббигфирли» деб айтганлари ривоят килинган. Куйида уша хадисдан иктибос келтираман:Хузайфа (р.а) ривоят килиб айтадилар: «Расулуллох (с.а.в) тунги намозда киёмни узун килиб, Бакара, Нисо, Оли Имрон сураларини укирдилар. Рукуълари ва саждалари киём микдорича булар эди. Икки сажда уртасида «Роббигфирлий, Роббигфирлий», дер ва орада сажда микдорича утирар эдилар. Абу Довуд, Насаий, Байхакийлар ривояти.Устоз бу хадисдаги сажда уртасидаги зикр тунги намоз учун хос булган тасбехми ёки фарз ва вожиб намозларининг икки сажда утиришида хам айтса булаверадими?- Суннат бўлмаган дегани Набий алайҳиссалом доим қилмаганлар деганидир. Сиз айтган китобда гоҳо қилинган нарса келган. 2. Одатда биз намозни урганаётганда рукуъда «Субхана роббиял ъазийм» ни 3 марта, саждада «Субхана роббиял ъалаа»ни 3 марта айтишга одатланганмиз (албатта суннатга мувофик). Лекин айрим хадисларда бу тасбехлар бошка лафзлар билан хам келган. Яна Имом Нававийнинг «Ал-азкор» асаридан иктибос келтиришга ижозат бергайсиз:38-боб. 106/2-хадис. Оиша онамиз (р.а) айтадилар: «Расулуллох (с.а.в) рукуълари ва саждаларида «Субханакаллохумма ва бихамдик, Аллохуммагфирлий» деб айтар эдилар. Буни Куръондан таъвил килардилар», Бухорий ва Муслим ривоятлариЯна бошка ривоятларда хам шу каби тасбех сийгалари келтирилган. Саволим чузилиб кетмаслиги учун биргина мисол билан чегараландим.Хурматли устоз! Рукуъ ва сажда чогида шу каби ривоятларда келган ва купчилик билмайдиган ва амал килмайдиган тасбехларни хам айтса буладими? Агар айтилса, коидаси кандай? 3 марта айтиладими ёки 1 мартами?- Имом Нававий шофеъий мазҳабининг уламоларидан. Мазҳабга амал қилиш айнан шунга ўхшаган нарсаларни тартибга солиш учун бўлган. Ҳар ким ўзи кўрган ёки эшитганни қилиб орада беҳуда ихтилофлар чиқмаслиги учун.3. Мухтасари викоянинг шархи «Кифоя» китобида намозхон «Фотиха»дан олдин «Бисмиллахир Рохманир Рохийм»ни айтади. Зам сурани укиш учун айтмайди. Бу факат биринчи ракъатда булади, холос, дейилган. Биз намозни урганаётганимизда намознинг хар ракъатида «Фотиха»дан олдин «Бисмиллахир Рохманир Рохийм» укилади, деб айтишган. Купгина намоз китобларида хар ракъатда «Фотиха»дан олдин «Бисмиллахир Рохманир Рохийм»ни айтиш ёзилган. Бу масалада бир илмли биродарим билан илмий мунозара булиб колди. У киши «басмала» «Фотиха» сурасининг биринчи ояти хисобланади. Хар ракъатнинг бошида «Ал хамду»дан олдин албатта айтилади, дедилар. «Зикр ахлидан суранг» китобчасининг 41-сони 527-саволида мазкур масалага берилган жавобда «басмала» ханафийлар наздида «Фотиха» сурасининг биринчи ояти эмаслиги айтилган. Бу масалада жавоб тушунарли, лекин «Тафсири Хилол»нинг «Фотиха» сурасининг тафсирида «Бисмиллахир Рохманир Рохийм» мазкур суранинг биринчи ояти дейилган. Устоз бу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Яъни биз кайсинисига амал килайлик. «Бисмиллахир Рохманир Рохийм» хар ракъат бошида «Фотиха»дан олдин айтиладими ёки айтилмайдими? Ханафий мазхабида кандай фатво берилган?- Бу масалада имомларимиз икки хил гапни айтганлар. Тафсирда тафсирчиларнинг гапи айтилган.Имом Газзолийнинг «Мукошафатул кулуб» китоби хакида хозирги замон уламоларининг фикрлари кандай? Биз бу китобдаги хадис ва хабарлардан иймон ва эътикод масалаларида фойдалансак буладими? - Имом Ғаззолийнинг бошқа китобларига қандай муносабат бўлса, бу китобга ҳам шундай муносабат бор. Ҳадиснинг қандай эканига қаралади.

Топ рейтинг www.uz Openstat