Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

такбири тахрима

00:00 / 12.03.2008 | eski savollar | 9633
"Ихтилофлар хакида"китобингизни укиб чикдим.У китобдаги ривоят ва хадисларда Аллоху акбар деб кулини елкаси баробар кутарди дейилган.Такбир айтганда бармокларни кулокнинг юмшигига текказиш хакида хеч нарса дейилмаган.Кулогнинг юмшогига текказиш кандай келиб чиккан?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Намозхон намозни бошлашни ирода қилса, ҳамза ва бони чўзмасдан такбир айтиб, икки бош бармоғини қулоқларининг юмшоқ жойларига теккизади. Намоз ўқишни ният қилган одам «Аллоҳу акбар!»нинг «Аллоҳ» ва «акбар»даги «А»ни ва «акбар»даги «б»ни чўзмасдан такбир айтади. Такбирни тик туриб қиблага қараган ҳолда айтиш шарт. Ўтирган ҳолида айтиб кейин тик турса бўлмайди. Келганда, имом рукуъда турган бўлса, у ҳам энгашиб олиб такбир айтса бўлмайди. Аммо такбир айтаётганда қомати тик турганга яқин бўлса, бўлади.Имом такбирни овоз чиқариб айтади.Иқтидо қилувчининг такбири имомникидан олдин тугамаслиги лозим.Такбир айтиш билан баробар икки қўлнинг бош бармоқлари учи қулоқларнинг юмшоқ жойларига теккизилади. Бу амалларнинг ҳужжатлари қуйидагилар.Имом Муслим Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилган ҳадисда у киши, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозга киришда такбир айтиб қўлларини кўтариб қулоқлари билан бир сафга келтирганларини кўргани айтилган.Имом Аҳмад, Исҳоқ ибн Роҳовайҳ, Дора Қутний ва Тоҳовийлар Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар икки қўлларини бош бармоқларини қулоқлари баробарига кўтарар эдилар», дейилган.Имом ал-Ҳоким ва Дора Қутнийлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни такбир айтиб, икки бош бармоқларини қулоқларига кўтарганларини кўрдим», дейилган.Қўлларни кўтарилганда бармоқлар оддий ҳолатда тутилиб ички тарафи қиблага қаратилади. Яъни, бармоқларнинг орасини ўта ёзиб ҳам юборилмайди ёки жуфтлаб ҳам олинмайди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари ҳақидаги Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда шу нарса таъкидланган.

Топ рейтинг www.uz Openstat