Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тажвидли инсонни тажвидсиз имомга иқтидо қилиши ҳақида

11:59 / 13.12.2014 | shams_akfa | 1242

Менинг тажвидим ўртача, масжид имомларининг тажвидлари эса анча бузуқ, эъробларни бузиб тиловат қилишади. Ҳозирда ўзимизнинг шаҳримизда тажвиди яхши масжид имомини топа олмаябман, тажвиди яхшилар эса имом эмаслар. Мазкур сабаблар туфайли, ҳозирда масжидга жамоат намозлари учун вақт ажратиб борганим йўқ. Намоз вақти бўлиб масжидга кирсам ҳам, баъзида ўзим яшириниб якка ўқиябман, баъзида фитна чиқмасин деб иқтидо қилиб, кейин қайта ўқиб олябман. Жума намозини ҳам ўқиб, кейин пешинни ўқиб оламан. Шу сабаб, жамоатнинг савобидан қуруқ қолябман, жамоатдан узилиб қолябман. Ҳазрат, шу қилиб турган ишларим тўғрими? Мен нима қилай, илтимос маслаҳат беринг. Олдин жамоат намози учун ухлаб қолишдан ташқари хар нарсадан кечар эдим, масжидга бўлган муҳаббатим жуда кучли эди, ҳозирда мазкур сабаб туфайли бунинг акси бўлаябди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Гапингиз одамни ўйлантириб қўяди. Агар айтганингиз тўғри бўлса, ўзингиз намоз ўқишингизга тўғри келади.

Топ рейтинг www.uz Openstat