Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақти

00:00 / 15.05.2011 | eski savollar | 836
Ассалому алайкум мухтарам Шайх хазратлари! Саволаримизга вакт ажратиб жавоб бераётганиздан беадад минатдормиз. Бизга динимизни танишда килаётган мехнатлариздан Аллохни узи рози булсин. Хазрат якинда ислом.уз сайтида "Намозни касдан тарк етиш" маколасини укиб намозни вактидан кечиктириб укиш, намозга бепарво караш катта гунох еканлигини билиб олдим. Саволим куйдагича: Хазрат бизи Андижонда пешин намози соат 13:00да укилади, мен бу вактда укишда, дарсда буламан. Дарсларимиз соат бир ярим ёки иккиларда тугейди. Пешин намозини уч ларда укийман. Хазрат бу холатда мен намозими вактидан кечиктириб укиб гунохкор булиб колмаяпмани? Бу ишим намозга бетиборлик емасми? Хазрат жавобизга мухтожман. Рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳар намоз вақтининг кириш ва чиқиш чегараси бор. Ўша икки чегара ичида ўқилган намоз ўз ўрнида бўлади. Пешин намозининг вақти Асрнинг вақти киргунча давом этади. Ўшангача ўқилган Пешин ўз вақтида ўқилган бўлади. Жумладан сизники ҳам.

Топ рейтинг www.uz Openstat