Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Акамни нима қилиш керак?

11:53 / 13.12.2014 | Ross5050 | 981

Менинг ёшим 30 да, оилам ва битта акам бор. Акам 33 ёшда, ҳаммамиз ота-онамиз билан бирга турамиз. Ота-онам нафақада, акам эса уйда. Ота-онам акамни ёшлигидан эрка қилиб ишлатишмаган ва ҳарбий хизматдан олиб қолиш учун руҳий шифохонага ётқизишган. Ҳозиргача у ерда нафақасини узайтириш учун ҳар йили 1 ойга ётади. Уйда ҳамма овқати бўлгани сабабли, ишлашга ҳаракат қилмаган. Акам нафақасини олган захоти кўчага чиқиб, клубларда 1-2 кун йўқ бўлиб кетади ва ҳамма пулини ишлатиб қайтиб келади. Менинг пулимни ҳам ўғирлайди ва ҳудди шу тарзда ишлатиб келади. Ҳаммамиз уйда хонамизни қулфлаб юрамиз. Мен ўқитувчи бўлиб ишлайман ва ҳамма рўзғор менинг зиммамда. Етказа олмаяпман, чунки акам уйда эрталабдан кечгача еб ўтиради. "Ҳовлини сотиб 2 та квартира олайлик" десам, ҳовлини сотишга қарши. Ижарага уй олиб чиқиб кетаман десам, “бизни ташлаб кетмоқчимисан?” дейишмоқда. Нима қилсам бўлади?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Иложи бўлса, бирор давлат қарайдиган жойга юборинглар. Мисол учун ҳозир алкашларни даволайдиган ерлар бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat