Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жон чиқ вақтида

12:22 / 11.03.2017 | Baxtiyor | 1290
Ассалому алайкум! Эшитишимча инсонни жони чиқвотганда оёғини қиблага қилиш кeрак экан. Шундай бўлиши мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Муҳтазарни ўнг ёнбоши ила қиблага юзлантириш суннатдир. Чалқанча ётқизиш ихтиёр қилинган. Шаҳодат талқин қилинади. Муҳтазар(ўлимга юз тутган шахс)га нисбатан қилинадиган мустаҳаб ишлар: 1. Муҳтазарни суннатга биноан, ўнг ёнбоши билан қиблага қаратиб ётқизилади. Чунки вафот этганидан кейин худди шу ҳолда қабрга қўйилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Байтуллоҳ ҳақида: «У сизнинг тиригингизнинг ҳам, ўлигингизнинг ҳам қибласидир», деганлар.

رَوَى الْحَاكِمُ عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم لَمَّا قَدِمَ الْمَدِينَةَ سَأَلَ عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ مَعْرُورٍ، فَقَالُوا تُوُفِّيَ وَأَوْصَى بِثُلُثِهِ لَكَ، وَأَوْصَى أَنْ يُوَجَّهَ إِلَى الْقِبْلَةِ لَمَّا احْتُضِرَ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم أَصَابَ الْفِطْرَةَ، وَقَدْ رَدَدْتُ ثُلُثَهُ عَلَى وَلَدِهِ

Имом Ҳоким Абу Қатодадан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, Баро ибн Маърур ҳақида сўрадилар. «У вафот қилди. Молининг учдан бирини сизга васият қилди. Муҳтазар бўлганида қиблага юзлантиришга васият қилди», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Соф табиатни топибди. Унинг учдан бирини боласига қайтардим», дедилар». Агар бунинг иложи бўлмаса, уни чалқанча ҳолида юзи ва икки оёғини қиблага қаратиб ётқизилади ва оёқлари қиблага бўлиб қолмаслиги учун тиззаларининг остига бирор нарса қўйиб, кўтариб қўйилади. Чунки ушбу ҳолатда унинг жағини танғиш, кўзини юмдириш осон бўлади. Маййит қотганда букилиб қолмайди. 2. Муҳтазарга «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни айтиш талқин қилинади. Ҳанафий мазҳаби уламолари: «Маййитни лаҳадга қўйгандан кейин ҳам ушбу калимаи тавҳид талқин қилинади», деганлар. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat