Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу холатда никох жоизми

00:00 / 10.05.2009 | eski savollar | 1074
Хурматли устоз,сизни яна кимматли вактингизни олганимиз учун олдиндан узр сураган холатда вокеликда булиб турадиган ,биродарларимиз илтимос килган иккита масала буйича шариатимиз хукмини сурамокчимиан. 1) Купчилик исломий туйларга айнан хонадон эгаси бевосита узи чакирмаган булса хам ,у жойдаги илмий сухбатлардан бахрамамд булиш учун чакирилган кишилар билан бирга бориш тугри буладими? 2) якинда олдимдаги касбдошим кариндошини жанозасидан келиб,менга бир уша жойдаги холатни айтиб берди. Вафот этган бола уйланганига 6 ойдан утиб,авто халокат туфайли касалхонада ётиб етарли даражада даволанмасдан,уйига келиб юборибди. Аллохни такдири билан уриб юборган хайдовчи хам узини холасини угли экан.уйда бир хафта ётиб,бошидаги жарохати кучли экан,шу сабабли оламдан утибди. Бева колган аёли хомиладор экан. Бу вокеалар булмасдан аввал оламдан утган болани акасини иккинчи марта уйламокчи булиб туришган экан,сабаби биринчи хотини билан етти йил турмуш куриб фарзанд куришмагани булиб,бошка уртада хеч кандай ажралишга асос йук экан. Оиладагиларни бу хакда гапираверишиданми, ёки узларини хулосасими охири ажрашишибди. Бошка келин топишга хам улгуришиб,энди никох кунини белгилаш арафасида ,мана шундай кутилмаган холатлар юзага келибди.саволимиз шу бева хомиладор келинчакни ,оламдан утган турмуш уртогини акасига никохланиши жоизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Таклиф қилинмаган жойга бориш яхши эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам одатлари бўйича бировникига чақирилмаган одамни бирга олиб бормас эдилар. Бир марта бир кишини бирга олиб бориб, кўчада туриб уй эгасидан чақирилмаган кишига изн бўлса, киришини, бўлмаса, қайтиб кетишини айтганлар. Уй эгаси изн берган ва ҳалиги одам ҳам зиёфатга кирган.2. Жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat