Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соч бўёғи ҳақида муҳим савол

13:13 / 11.12.2014 | Olim2712 | 1733
Ҳазрат, мен аёллар бўяйдиган соч бўёқлари орасида хинадан бошқа бўёқлар сочга қатлам ҳосил қилиб таҳорат ва ғуслга монеълик қилади, деб ўқувдим. Аёлим қора тангли бўёқ билан сочини бўяб намозларини ўқиб юрган экан, мен кейин билиб қолдим. Ҳазрат мен "Ким таҳоратсиз қасддан намоз ўқиса кофир бўлади"- деб эшитганман. Бу ҳолатда бизнинг никоҳимизга футур етмайдими? Аёлим баъзи вақтларда намозни қасддан тарк қилиб, ўз вақтидан ўтказиб юборади. Мен эшитганманки "Мўмин билан кофир ўртасида намозни тарк қилиш бор" - деб. Қўрқаманки, бундай ҳолатларда никоҳимизга футур етмасмикин деб. Чунки инсон кофир бўлса, орадаги никоҳ кетишини ҳам эшитганман. Ҳазрат, мана шунақанги ҳолатларда никоҳни янгилаб олиш лозим бўладими? Ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Никоҳга сиз айтган ишлар билан футур етмайди. Аёлга насиҳат қилиб, тақвога чорланг.

Топ рейтинг www.uz Openstat