Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмонларнинг бирикмаслиги

18:56 / 26.11.2014 | ixlos abbosov | 2734
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари! Инсониятга сўнгги пайғамбар қилиб юборилган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиш-ёзишни билмасалар-да, динсиз-кофир халқларни ислом байроғи остида бирлаштирди. Улардан кейинги ҳалифалар даврида эса, зардуштийлик ва буддавийликдаги (Ўрта Осиёдаги) аждодларимиз исломга юзландилар. Бу қилич билан эмас, балки маърифат йўли билан амалга оширилди. Савол: Бугунги ХХI асрда Ислом оламининг ўнлаб олимлари бўлса-да, нега улар умматни бирлаштира олмаяптилар? Яқин Шарқда мусулмон мусулмонни қонини тўкяптику? Бизни олимларимиз қаерга қарашяпти? Ахир улар пайғамбаримиз меросхўри эмасларми? Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни бирлаштирган эдилар, бўлиб юборган эмаслар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қон тўкаётганлар олимлардан сўрашаётгани йўқ. Улар олимларни кофирга чиқариб, ўзларича иш кўришмоқда. Шундай бўлса ҳам олимлар қўлларидан келганини қилишмоқда. Бу ишлардан сиз бехабар бўлсангиз, олимлар ҳеч нарса қилмай юрган бўлиб қолмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat